Спорт

Шомуродов ва Файзуллаевнинг “Амедспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ва Файзуллаевнинг “Амедспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

“Башакшеҳир” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасининг навбатдаги турида “Амедспор”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди (0:5). Файзуллаев 64-дақиқада Иван Брничга алмаштирилди, Шомуродов эса 83-дақиқада ўрнини Беркай Ўзжанга берди.

Софассоре портали Файзуллаевнинг ўйинини 6,3 балл, Шомуродовнинг ҳаракатларини эса 6,1 балл билан баҳолади.

Шомуродов учрашув давомида 29 марта тўпга тегди. У амалга оширган 19 та узатмадан 11 таси манзилига етди (58 фоиз аниқлик). Ҳужумчи “Амедспор” дарвозаси томон бир марта зарба берди (ноаниқ) ва битта яққол голли вазиятдан фойдалана олмади. Унинг кутилган голлар кўрсаткичи (хГ) 0,09 ни ташкил этди.

Аббосбек Файзуллаев ҳам ўйин давомида 29 марта тўпга тегди. У берган 18 та узатмадан 11 таси аниқ чиқди (61 фоиз). Файзуллаев дарвоза томон 2 бор зарба йўллади (бири аниқ) ва бир марта муваффақиятли дриблинг амалга оширди. Шунингдек, у ердаги 7 та курашнинг 4 тасида ғолиб бўлди.

Учрашувда ҳет-трик қайд этган “Амедспор” ҳужумчиси Гифт Орбан баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди — 9,4. Мезбонларнинг яна бир вакили Эрмал Красники эса 9,0 балл билан иккинчи энг яхши футболчи бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.