Шомуродов «Башакшеҳир» учун тўртинчи голини урди
Элдор Шомуродов «Башакшеҳир»нинг «Галатасарой»га қарши ўйинида пенальтидан гол уриб, ўз голлари сонини тўртта ўйинда тўрттага етказди.

Шомуродов «Башакшеҳир» учун тўртинчи голини урди
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби сафидаги тўртта ўйинда ўзининг тўртинчи голини урди. Тўртинчи тур ўйинида унинг жамоаси ўз уйида «Галатасарой»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳисобни очди. Шомуродов 66-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Орадан беш дақиқа ўтиб, Лукас Торрейра яна «Галатасарой»ни олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада жамоа ҳимоячиси Девинсон Санчес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб яна тенглашди.
Учрашув сўнгида ҳал қилувчи голни Габриэл Сара киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев «Башакшеҳир»нинг бошланғич таркибида майдонга тушди ва 74 дақиқа ўйнаганидан сўнг захирага олинди.

