Шогирдлари Гарвардда ўқийдиган фарғоналик талаба
Фарғонадаги мактабдан халқаро университетгача бўлган йўл қандай кечган? ИЕЛЦ 8.0 ва САТ 1500 натижаларига қандай

Шогирдлари Гарвардда ўқийдиган фарғоналик талаба
Бугун юртимизда ўз билими, касбий салоҳияти ва ташаббуслари билан Янги Ўзбекистоннинг бугуни ҳамда келажагини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшаётган ёшлар кўп.
Бугунги қаҳрамонимиз ҳам ана шундай ёшлардан бири. Жорий йил бошида «Халқаро йил талабаси» деб топилган Асадбек Исмоилов ҳали талаба бўлишига қарамай, бир неча йилдан бери ёшларни дунёнинг етакчи олийгоҳларига тайёрлаб келмоқда.
Фарғона шаҳрида туғилиб ўсган Асадбек 9-синфгача 2-умумтаълим мактабида таҳсил олган. 2020-йилда Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейига ўқишга кириб, 2022-йилда Ўқувчилар иттифоқи президенти сифатида лицейни тамомлаган. Унинг халқаро таълим йўлидаги натижалари ҳам эътиборга лойиқ: ИЕЛЦ — 8.0, САТ — 1500 балл.
2024-йилда Асадбек Гонконг фан ва технологиялар университети — ҲКУСТга 100 фоизлик грант асосида қабул қилинган. Бироқ унинг фаолияти фақат шахсий академик ютуқлар билан чекланмайди.
Асадбек бир неча йилдан буён "Ивйбек Асадемй" ўқув маркази асосчиси сифатида ёшларни дунёнинг нуфузли университетларига тайёрлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида академия ўқувчилари МИТ, Ҳарвард, Империал Соллеге Лондон, УСЛ, НУС, НТУ, ҲКУ, ҲКУСТ, НЮАД, СМУҚ каби дунёнинг етакчи олийгоҳларига қабул қилинган.
Академик фаолият билан бирга, Асадбек спортда ҳам юқори натижаларга эришган. У регби бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони ва «Спорт устаси» унвони соҳиби.
Хўш, Фарғонадаги мактабдан халқаро университетгача бўлган йўл қандай босиб ўтилган? ИЕЛЦ 8.0 ва САТ 1500 натижаларига қандай эришилган? 100 фоизлик грантни қўлга киритиш учун нималарга эътибор бериш керак? Ва ҳали талаба бўла туриб, қандай қилиб бошқа ёшларни ҳам дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларига тайёрлаш мумкин?

