Лайфстайл

Шишали пляж ва рақсга тушаётган ўрмон: Ер сайёрасидаги ҳайратланарли масканларнинг ноёб фотосуратлари

**Шишали пляж ва рақсга тушаётган ўрмон: Ер сайёрасидаги ҳайратланарли масканларнинг ноёб фотосуратлари**

Нейротармоқлар исталган нарсани яратишга қодирлигига аллақачон кўникканмиз. Улар кўпинча ҳаётда мавжуд бўлмаган ғайритабиий жойларни тасвирлайди. Бироқ, Ҳи-Теч нашри Ер юзидаги шундай реал масканларнинг суратларини намойиш этдики, уларнинг гўзаллиги ҳар қандай нейротармоқ фантазиясини ортда қолдиради.

Бу манзиллар ҳақиқатан ҳам бор ва улар фотоеффект натижаси эмас. Баъзида табиат шундай мўжизаларни яратадики, уларга ишониш қийин.

**1. Памуккале — Туркиядаги Клеопатра ҳовузи**

Туркиянинг энг машҳур ва гўзал гўшаларидан бири бўлган Памуккале ўзининг қордек оппоқ табиий терассалари ва шифобахш иссиқ булоқлари билан бутун дунёга танилган. Бу ердаги ҳар бир табиий ҳовуз ёрқин фируза рангдаги, илиқ минерал сув билан тўла. Энг қизиғи, саёҳатга келганлар киши бошига тахминан 45-50 доллар эвазига ушбу мўжизавий ҳовузда бемалол чўмилиши мумкин.

Памуккаледаги ҳовузлардан бири “Клеопатра ҳовузи” деб аталади. Ривоятга кўра, бу жой Миср маликасининг энг севимли чўмилиш маскани бўлган.

**2. Рақсга тушаётган ўрмон**

Ушбу сирли қарағайзор Калининград вилоятида жойлашган. Олимлар дарахтларнинг нега бундай ҳолатга келиб қолганини ҳамон аниқлай олмаган. Тахминларга кўра, дарахтлар кучли шамоллар эсиши натижасида шундай шаклга кириб қолган. Кечки пайт эса дарахт таналари ғайритабиий соялар ҳосил қилади, бу эса чиройли суратлар ишқибозларини ўзига жалб этади.

**3. “Маст ўрмон”**

У Рязан вилоятининг Шилово туманида жойлашган. Баъзилар ўрмонни рақсга тушаётган деб номласа, бошқалар “маст ўрмон” деб ҳам аташади. Бу ўрмондаги жумбоқлар янада кўпроқ. Гап шундаки, дарахтларнинг бир қисми аниқ бир томонга эгилиб қолган, қолган қисми эса тик турибди. Бундай ҳодисанинг бир нечта тахмини бор: ўзига хос тупроқ, ҳароратнинг кескин ўзгариши ва кучли шамоллар.

**4. Хитойнинг Хунан провинсиясидаги геологик мўжиза — улкан йўл-йўл қоялар**

Бу ерда турли рангдаги тоғ жинслари йиғилгани сабабли улар камалаксимон деб аталади: улар орасида қизил, яшил, кўк, тўқ сариқ ва сариқ ранглар бор. Тўлиқ камалак ҳосил бўлиши учун фақат тўқ кўк ва бинафша ранглар етишмайди, холос. Ушбу ранг-баранг тоғ жинслари миллионлаб йиллар давомида кетма-кет зичлашиб борган. Хунан провинсияси — бу ўткир қоялар, жарликлар ва ҳатто канён ҳам мавжуд бўлган миллий паркдир.

**5. Уюни — Боливиядаги кўзгусимон кўл**

Ўнлаб йиллар аввал Уюни улкан шўр кўл бўлган. Вақт ўтиши билан у қуриб қолган — ҳозир унинг ўрнида дунёдаги энг катта шўрхок текислик жойлашган. Ёмғирлар мавсумида бу ерда оптик иллюзия юзага келади — текислик осмон акс этадиган улкан кўзгуга айланади.

**6. Форт Брег — Калифорниядаги шишали пляж**

Бу экологияга бўлган масъулияциз муносабат Ер сайёрасига гўзал бир масканни ҳадя этган ноёб ҳолатдир. Форт Брег пляжидаги қумлар шишали майда тошлар қатлами остида яширинган. Тўлқинлар йиллар давомида Тинч океанига тушиб қолган шишаларни силлиқлаган. Эндиликда эса қуёшли кунларда ранг-баранг шишачалар жуда чиройли товланади.

**7. Маврикий оролидаги Шамарел етти рангли қумлари**

Ушбу дюналар тўқ қизил, қизил, яшил, сариқ, кўк, жигарранг ва бинафша рангдаги қумлардан иборат. Қумлар айниқса тонг отганда ёки қуёш ботаётганда янада ёрқинроқ кўринади. Олимларнинг фикрича, ранг-баранг қумлар вулқон базалтларининг парчаланиши, қизиши ҳамда совуши натижасида ҳосил бўлган.

**8. Индонезиядаги ранг-баранг кўллар**

Келимуту вулқонининг этагида учта рангли кўл жойлашган. Ушбу сув ҳавзалари ҳар ўн йилда бир марта, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўз рангини қизил, яшил, қора, бинафша ёки жигаррангга ўзгартириб туради. Кўлларнинг ранги уларнинг тубида ётган минералларга боғлиқ. Улар сувда секин-аста эриб, сувни тегишли тусларга бояйди.

**9. Антарктидадаги қонли шаршара**

Бундан икки миллион йил аввал Антарктида муз билан қопланмаган эди — унинг ҳудудида шўр кўл бўлган. Кўп ўтмай у муз остида қолиб кетган ва ундаги барча жонзотлар ҳалок бўлган. Фақатгина экстремал шароитларга мослашиб, темирни парчалаш орқали ўзига озуқа топа бошлаган бактериялар бундан мустасно. Ушбу ҳаётий жараёнда бактериялар жуда катта миқдорда занг ишлаб чиқаради. Туз консентрацияси юқори бўлгани сабабли бундай сув музлаб қолмайди, балки ташқарига оқиб чиқиб, қон рангидаги шаршарани ҳосил қилади.

**10. Инсон қўли билан яратилган аномалия — Балидаги Лемпуянг ибодатхонасининг бўлинган дарвозаси**

Бали оролидаги Лемпуянг ибодатхонаси ёнидаги бу маскан гўзал оптик иллюзия туфайли машҳурликка эришди. Тепаликда ер ва осмон бирлашиб кетгандек туюлади. Бу ҳодиса ёмғирлар пайтида дарвоза олдидаги майдончани сув босиши ва кўзгусимон эффект юзага келиши сабабли содир бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз — бу бизга яхшироқ ишлашга ёрдам беради. Сиз қабул қилмагунингизча аналитика ишламайди.