Шимолий Кореяда миллий байрамлар олдидан чорва молларини рухсациз сўйиш тақиқланди

Шимолий Кореяда миллий байрамлар арафасида чорва молларини рухсациз сўйиш тақиқланди
Шимолий Корея Вазирлар Маҳкамаси провинсиялардаги қишлоқ хўжалигини бошқариш қўмиталарига чорва молларини рухсациз сўйиш ҳамда сут маҳсулотларини норасмий йўллар билан олиб чиқишни тақиқлаш ҳақида кўрсатма юборди. Бу ҳақда Даилй НК Жанубий Ҳванҳе провинсиясидаги манбасига таянган ҳолда хабар берди.
Мазкур чоралар сентябр охирида нишонланадиган Чҳусок байрами ва 10-октябрда ўтказиладиган Корея Меҳнат партияси ташкил топган куни олдидан жорий этилди.
Чорвачилик хўжаликларига барча чорва молларини тўлиқ рўйхатдан ўтказиш топширилди. Сигир, чўчқа ва эчкиларни шахсий истеъмол ёки бозорда сотиш учун рухсациз сўйганлар “қатъий ҳуқуқий жавобгарликка” тортилиши айтилди.
Шунингдек, хўжаликлар сентябр охиригача имкон қадар кўпроқ сут, пишлоқ ва сариёғ жамғариб, уларни марказга юбориши ҳамда провинсиялар аҳолисини таъминлаш учун захирада сақлаши керак. Сариёғ ва пишлоқ миқдорини ҳисоб-китоб дафтарларига граммигача аниқ киритиш ва маҳсулотларни муҳрланган омборларда сақлаш буюрилган.
Кўрсатмада хўжалик раҳбарларига сут маҳсулотларини шахсий мақсадда ўзлаштириш ёки уларни ходимлар учун белгиланган “махсус нархда” четга сотиш ҳам тақиқланган.
“Ҳар бир байрамда чорвачилик базаларида гўшт ва сут маҳсулотлари ўзаро бўлиб олинарди, раҳбарлар ва ищилар маълум улушни ўзларига олиб қоларди. Энди эса бундай ҳолатларга бошиданоқ йўл қўймаслик буюрилди. Шу сабабли жойларда вазият таранг”, дейди Даилй НК манбаси.
Нашр маълумотига кўра, хўжалик ходимлари бу қарордан норози, чунки улар байрам муносабати билан бепул бериладиган маҳсулотлар ва арзон озиқ-овқатлардан маҳрум бўлмоқда. Айрим раҳбарлар ҳукумат инспексиясининг кутилмаган текширувларидан чўчиб, ҳисоб-китоб дафтарларини қайта ёзаётгани ва ундаги рақамларни амалдаги захираларга мослаштираётгани айтилади.

