Сиёсат

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти бошлиғи – Президент матбуот котиби Шерзод Икромович Асадов Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Шерзод Асадов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

У 2021-йил март ойидан бери президентнинг матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Ўша пайтда давлат раҳбари ушбу тайинловни қуйидагича изоҳлаган эди:

"Кўп ўйлаб, шу қарорга келдим. Бугун Шерзод Асадовни президентнинг матбуот котиби этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тилни билади, дунёни кўрган. У ҳам катта кураш майдонига киряпти. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади.

Унга жуда масъулиятли вазифа топшириляпти. Барча идораларнинг матбуот котибларини ўқитиш, малакасини ошириш керак. Солиштириш, холисона ёндашувни ўргатиш керак. Ҳар бир вазирлик матбуот хизматлари Асадовга бўйсунади ва ҳисобот беради. У барча идоралар, ҳокимликлар матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Аввалги давр билан солиштириш керак, ҳозирги адолатли сиёсатни халққа етказиш керак. Дунёда ахборот оламида кескин курашлар кетяпти. Буни тўғри англаб етиш керак."

Шерзод Асадов 2015-2017 йилларда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ёрдамчи бўлган. 2017-йилдан Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасида иш бошлаган ва 2018-2020 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган. 2020-йил мартидан 2021-йил мартигача Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.