Шахмат олимпиадасида чемпионлик тўқнашуви: бугун Ўзбекистон Ҳиндистонга қарши ўйнайди

Шахмат олимпиадасида чемпионлик учун баҳс: бугун Ўзбекистон Ҳиндистонга қарши майдонга чиқади
Самарқандда давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур жуфтликлари аниқ бўлди. Ўзбекистон номидан қатнашаётган эркаклар ва аёллар жамоалари навбатдаги турдаги рақибларини билиб олди.
**Ўзбекистоннинг 1-жамоаси**
Эркаклар беллашувида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби — Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Иккала жамоа ҳам ортда қолган 5 турда ғалаба қозонган.
Нодирбек Абдусатторов — Рамешбабу Праггнанандҳа
Жавоҳир Синдоров — Аржун Эригаси
Нодирбек Ёқуббоев — Ниҳал Сарин
Шамсиддин Воҳидов — Гукеш Доммаражу
Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси Грузия вакилларига қарши дона суради.
Афруза Ҳамдамова — Нана Дзагнидзе
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Нино Бастиашвилли
Умида Омонова — Белла Ҳотенашвилли
Гулдона Каримова — Лела Жаваҳишвилли
Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнагач, аёллар рейтингида 6-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа иштирок этади: эркаклар гуруҳида 208 та, аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 28-сентябрга қадар давом этади.

