Спорт

Шахмат олимпиадаси. Тўртинчи турда Ўзбекистоннинг асосий терма жамоасига туркиялик шахматчилар рақиб бўлади

Шахмат олимпиадаси. Тўртинчи турда Ўзбекистоннинг асосий терма жамоасига туркиялик шахматчилар рақиб бўлади

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур жуфтликлари аниқланди. Ўзбекистон номидан қатнашаётган учта эркаклар ва учта аёллар жамоаси навбатдаги турдаги рақибларини билиб олди. Мезбон сифатида Ўзбекистон олимпиадада 3 та терма жамоа билан иштирок этмоқда.

**Ўзбекистоннинг 1-жамоаси**

Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси Туркия терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Нодирбек Абдусаттов — Яғиз Каан Эрдоғмус

Жавоҳир Синдоров — Эдиз Гюрел

Нодирбек Ёқуббоев — Ваҳап Шанал

Шамсиддин Воҳидов — Эмре Жан

Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси Аргентина вакилаларига қарши дона суради.

Афруза Ҳамдамова — Канбела бе Франсиско Гуеемкабуру

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Мария Хосе Кампос

Умида Омонова — Анапаола Борда Родас

Гулдона Каримова — Эрнестина Адам

**Ўзбекистоннинг 2-жамоаси**

Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 2-жамоаси Янги Зеландия терма жамоаси билан учрашади.

Феликс Сье — Абдималик Абдисалимов

Сраван Ренджит — Муҳаммадзоҳид Суяров

Том Мидделберг — Ортиқ Ниғматов

Дацзи Мао — Ҳумоюн Бегмуратов

Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 2-жамоаси Қирғизистон вакилаларига қарши ўйнайди.

Нилуфар Ёқуббоева — Нурай Советбекова

Маржона Маликова — Бегимой Зойирбек қизи

Асал Салимова — Айзҳан Сездбекова

Мумтозбегим Мансурова — Аймачоқ Жунусбекова

**Ўзбекистоннинг 3-жамоаси**

Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 3-жамоаси Яман терма жамоаси билан куч синашади.

Саидакбар Сайдалиев — Башир Ал-Қудайми

Алмас Раҳматуллаев — Зендан Ал-Зиндани

Муҳаммадали Абдураҳмонов — Абдуллоҳ Солиҳ Аҳмад Абду

Асроржон Омонов — Айман Ал-Ҳалила

Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 3-жамоаси Куба вакилаларига қарши ўйнайди.

Маритза Аррибас Робайина — Зилола Актамова

Ерисбел Миранда Лланес — Мафтуна Бобомуродова

Яниела Форгас Морено — Шоҳина Аҳмедова

Энеймис Эрнандес Хил — Барчиной Шокиржонова

3-турдан кейин юз фоизлик натижа қайд этган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли терма жамоаси турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Шунингдек, юз фоизлик кўрсаткични сақлаб келаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 5-поғонани эгаллаган.

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашади: эркаклар гуруҳида 208 та, аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 28-сентябрга қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.