Спорт

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди

Ўзбекистоннинг асосий жамоаси 16 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам Нидерландия билан ўйинда ғалаба қозонди ва очколари сонини 15 тага етказиб, асосий жамоани таъқиб қилмоқда.

**Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни мағлуб этди**

Самарқандда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-тур учрашувлари Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли якунланди.

Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси аввалги турда Германияга учраган мағлубиятдан сўнг ўзига келиб, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган АҚШ устидан ғалаба қозонди.

Муҳиддин Мадаминов кучли рақиб Левон Ароян билан дуранг ўйнади (у ўтган турда ютқазиб қўйган Шамсиддин Воҳидов ўрнига тушганди).

Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтингида учинчи ўринда турувчи Фабиано Куруанани таслим бўлишга мажбур қилди.

Жавоҳир Синдаров яна бир машҳур шахматчи Уесли Со билан кечган баҳсда мураккаб вазиятга тушиб қолди ва охир-оқибат ундан чиқиб кета олмади, натижада ҳисоб тенглашди: 1,5-1,5.

Ўтган турда мағлуб бўлган ушбу шахматчи эса бу сафар ишончни оқлади ва Ҳанс Ниманнга қарши ўта қийин кечган партияда ғалабани ўз томонига оғдира олди. Якуний ҳисоб 2,5-1,5 бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон асосий жамоаси 9 турдан сўнг 16 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам бу турни ишончли ўтказди.

Ушбу жамоа ўтган турда Англия устидан 2,5-1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, кучли ўнликка кириб олганди.

Тур олдидан 13 очко билан 4-ўринда турган Нидерландияга қарши баҳсда ҳам бу жамоа яққол устунлик қилиб, ғалабага эришди.

**Ўзбекистон-2 – Нидерландия 3,5:0,5**

Муҳаммадзоҳид Суяров – Лоек ван Вели 1:0

Жаҳонгир Воҳидов – Аниш Гири 1:0

Ортиқ Ниғматов – Эрвин ЛъАмини 1:0

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.