Спорт

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон аёллар жамоаси Словенияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон аёллар жамоаси Словенияни мағлуб этди

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган аёллар жамоаси Словения терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида ишончли тарзда енгди.

Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Гулдона Каримова ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Нилуфар Имомқўзиева рақиби билан дуранг ўйнаб, жамоамизнинг умумий ғалабасини таъминлади.

Афруза Ҳамдамова 1:0 Лара Унук

Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1:0 Зара Урҳ

Гулдона Каримова 1:0 Весна Миҳелич

Нилуфар Имомқўзиева 0,5:0,5 Анжа Бебер

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рейтингда 9-ўринга кўтарилди. Айни пайтда Хитой терма жамоаси 1-ўринда бормоқда. Кейинги ўринларда Бибисора Ассубаева бощилигидаги Қозоғистон ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари жойлашган.

Маълумот учун, ўтган турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Грузияга 0,5:3,5 ҳисобида ютқазиб, кучли ўнталикдан чиқиб кетганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.