Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой ва Непал раҳбарларига ҳамдардлик билдирди

Ушбу ҳодиса сабаб Хитой ва Непалда 160 дан ошиқ киши ҳалок бўлди.

Шавкат Мирзиёев Хитой ва Непал раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпингга Тибет автоном раёнининг Шигадзе шаҳар округида рўй берган кенг кўламли кўчки ва сув тошқинлари туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани, жароҳатлангани ҳамда улкан иқтисодий зарар етказилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини ният қилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳам Тибет билан чегарадош ҳудудларда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани, жароҳатлангани ва катта миқдордаги талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Маълумот ўрнида, Непал ва Хитойда содир бўлган ушбу тошқинларда 160 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган, юзлаб инсонлар эса бедарак йўқолган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.