Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга табрик мактуби йўллаб, Украина Мустақиллигининг 35 йиллиги билан қутлади ва унга ъмасъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятларъ тилади. Зеленский миннатдорлик билдириб, икки томонлама дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклади

24-август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийга украин тилида мактуб йўллаб, уни мамлакат Мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Х (Твиттер) саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбари ўз табригида Зеленскийга "мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Украина халқига эса тинчлик ва равнақ" тилади.

"Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталари ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатлар бундан буён ҳам изчил ривожланиб боради", — дейилади президент табригида.

Зеленский ушбу табрик учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди.

"Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юксак қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолмоқда. Президент Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон истиқбол тилайман", — деб ёзди Зеленский ўз твитида.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украинани Мустақиллик куни билан табриклаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари ҳар йили украиналик ҳамкасбига шундай табрик мактуби йўллайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.