Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди Фахрий меҳмонлар хиёбонида кўчат ўтқаздилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Кўксарой қароргоҳида жойлашган Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.

Ушбу маросим икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошланганини ҳамда давлатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг рамзи эканлиги таъкидланди.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган музокаралар якунлари юзасидан ўз фикрларини билдирган эдилар.

Ўзбекистон раҳбари ушбу самарали музокаралар давлатлар ўртасидаги самимий дўстлик, юксак ҳурмат ва ўзаро ишончнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлганини қайд этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.