Иқтисодиёт

Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич қўшма бизнес форумида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич 8-сентабр куни Белградда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич қўшма бизнес форумида қатнашди

Тадбирда икки давлатдан 200 нафардан ортиқ расмий ва ишбилармон доира вакиллари, етакчи саноат ҳамда савдо корхоналари раҳбарлари, жумладан, Сербиянинг “Галеника”, “АбелаПҳарм”, “Госа ФОМ”, “ЮМСО”, “Лусс Техтиле” каби компаниялари иштирок этди.

Давлат раҳбари нутқида самарали кечган олий даражадаги музокаралар икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очганини қайд этди. Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани асосий натижа бўлгани таъкидланди.

Ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш вазифаси белгиланди. Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида 2026-2028 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

Мирзиёев иқтисодий шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини санаб ўтди. Тўқимачилик ва электротехника маҳсулотлари, автомобил ва саноат бутловчи қисмларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фармацевтика препаратларини маҳаллийлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

Ўзбекистон етакчиси Сербия бизнеси учун юртимизда қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда ҳар бир қўшма лойиҳани амалга оширишда амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Якунда бир қатор икки томонлама иқтисодий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.