Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белградда ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белградда ташкил этилган расмий қабул маросимида қатнашди
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида давлат раҳбарининг Сербияга ташрифи муносабати билан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди.
Олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич, биринчи хоними Тамара Вучич, Халқ мажлиси раиси Ана Брнабич, бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Тадбирда Ўзбекистон президентининг Сербияга илк расмий ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани, бу эса икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилди.

