Шавкат Мирзиёев педофиллар учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев педофиллар учун жазони оғирлаштирувчи қонунни имзолади
Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди — энди бундай жиноятлар учун 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Тегишли қонунни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Ҳужжат бешта кодекс ва олтата қонунга ўзгартиришлар киритади.
Янги нормаларга кўра, бундай жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмайди. Бундан ташқари, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан қилинган жиноятларни содир этган шахслар учун шартли ҳукм қилиш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш имконияти чиқариб ташланади.
Қонун, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрган болалар учун қўшимча кафолатларни жорий этади. Такрорий руҳий жароҳат олиш хавфини камайтириш учун уларни сўроқ қилиш видеога олинади. Боланинг айбланувчи билан юзлаштирилиши фақат ваколатли мансабдор шахслар ёки суд қарорига кўра ўтказилади.
Жиноят процессининг дастлабки босқичларидан бошлаб жабрланган бола давлат ҳисобидан бепул адвокат билан таъминланади.
Алоҳида ўзгартиришлар таълим ва тарбия муассасалари ходимларига тегишли. Агар улар болага нисбатан зўравонлик содир этса, бундай ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асослар пайдо бўлади.
Шунингдек, болаларни парваришлаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик, жинсий шилқимлик қилиш, никоҳ ёшини бузиш ва болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни тегишлича бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик оғирлаштирилмоқда.
Тошкентнинг Олмазор туманида ҳуқуқ-тиртибот идоралари эркак киши билан диний никоҳда яшаган ўсмир қизга нисбатан зўравонлик ҳақидаги хабарни текширмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у қизга нисбатан жисмоний куч ишлатган ва жинсий характердаги ҳаракатларни содир этиб, унга жароҳатлар етказган.

