Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини Бухорода кутиб олди
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро

Шавкат Мирзиёев Бухорода Озарбайжон президентини қарши олди
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи билан бирга Бухоро шаҳрига етиб келди.
Бухоро халқаро аеропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Тантаналарга бой кутиб олиш маросими ташкил этилиб, миллий куй-қўшиқлар янгради ва рақслар ижро этилди.
Бугун давлат раҳбарлари қадимий Бухоронинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилишни режалаштирганлар. Шунингдек, саноат корхоналарининг фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

