Дунё

Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири Жоржа Мелонига мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири Жоржа Мелонига мактуб юборди

Шавкат Мирзиёев 4-сентябр куни Италия бош вазири Жоржа Мелонига мактуб йўллади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, мактубда давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Вазирлар Кенгаши раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб жой олгани билан табриклади.

У ҳозирги ўта мураккаб ва тез ўзгараётган шароитда Италиянинг миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги обрў-эътибори ҳамда нуфузини янада мустаҳкамлаш борасида Жоржа Мелони олиб бораётган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Италия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

Президент Италия ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга нисбатан дўстона муносабати ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга қаратаётган доимий эътибори учун миннатдорлик билдирди.

Жоржа Мелони 2022-йил 22-октябрдан буён Италия Вазирлар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда. У Италия тарихидаги биринчи раис аёлдир. Мелони 2025-йилнинг майида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 2026-йил январида Шавкат Мирзиёев Тошкентда тўтхаб ўтган Жоржа Мелони билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон—Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиққанди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.