Дунё

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини табриклади

Ўзбекистон президенти Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлат раҳбари Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан чин дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига эса фаровонлик ва узлуксиз тараққиёт тилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2-3-июл кунлари Грузияга амалга оширилган давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ираклий Кобахидзе 1978-йил 25-сентябрда Тбилисида туғилган (48 ёшда). 2024-йил 8-февралдан — Грузия бош вазири.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.