Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Президентлар нималар ҳақида гаплашишди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари нималарни муҳокама қилишди
5 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида томонлар дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашни кўриб чиқдилар.
Ҳамкорлик ижобий ривожланаётгани таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда, транспорт, энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.
Бундан ташқари, президентлар ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллигини алоҳида таъкидладилар, минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

