Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев бизнес ҳамжамиятни Тадбиркорлар куни билан табриклади

“Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти”, – деди президент.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни касб байрами билан қутлади.

Президент Шавкат Мирзиёев айни дамда Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Ушбу анжуманда илк бор туман студияларидан ҳам қарийб 25 минг нафар тадбиркор иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минг кишилик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади.

Беш йил аввал тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим топилди. Бу борада 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди.

“Нима учун? Тадбиркорларимизга шароит яратиб, янги иш ўринларини кўпайтириш, одамларимизни узоққа бормасдан, маҳалласининг ўзида даромадли қилиш учун!” – деди президент.

Ўтган даврда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 баробар ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди.

Кўплаб бизнес вакиллари хорижий банклардан ўз лойиҳаларига мустақил равишда 1 миллиард доллар жалб қилди. Шавкат Мирзиёев буни ўзбекистонлик тадбиркорлар забт этган яна бир улкан марра сифатида баҳолади.

“Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти”, – деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, сўнгги беш йилда:

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.