Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни хоҳлаган Муҳаммадалига президент совғаси ҳамда миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёевнинг 18–19-сентябр кунлари Қорақалпоғистонга сафари вақтида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг видеоси тарқалди. Унда у давлат раҳбари билан учрашишни исташини айтган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси маълумотига кўра, Муҳаммадалига президент унинг видеомурожаатини кўргани ва бундан мамнун бўлганини билдирган миннатдорлик мактубини юборган.

“Сен ҳам улғайганингда аждодларимизга муносиб, эл-юртига фойдаси тегадиган инсон бўлишингни истайман”, дейилади мактубда.

Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев президентнинг миннатдорлик мактубини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Муҳаммадалига алоҳида президент совғаси, унинг ота-онаси ҳамда у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам совғалар топширилди.

Бундан ташқари, боланинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапаровага Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони берилди.

Аввалроқ Аманбай Оринбаевга генерал-маёр махсус унвони топширилгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.