Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев 24-август куни Бухоро шаҳрига етиб келди. Унинг ташрифи Ўзбекистон—Озарбайжон саммитининг иккинчи кунидаги тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Бу ерда Қуръон оятлари ўқилиб, мамлакатимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинди.
Шу куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам рафиқаси билан Бухорога йўл олди. У давлат ташрифи билан Тошкентда бўлиб турган эди.
Тошкентдаги "Ҳумо" халқаро аеропортида Озарбайжон президентини Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйишди.

