Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор билан учрашди
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда. Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор билан учрашувда Марко Рубионинг бўлажак ташрифи, «С5+1» вазирлар учрашуви ва икки мамлакат ишбилармонлик кенгашининг йиғилишини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев 16-октабр куни АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, “С5+1” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон – Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак тадбирларни мазмунан бойитиш, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Қисқа муддатда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма ишбилармонлик ташаббусларини илгари суришнинг самарали механизмига айланган ишбилармонлик кенгашининг аҳамияти ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, икки мамлакат етакчилари иштирокида ўтказиладиган бўлажак халқаро тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

