Шавкат Мирзиёев 95 ёшли кекса металлург отахонга электромобил совға қилди

Шавкат Мирзиёев 95 ёшли металлург отахонга электромобил совға қилди

Шавкат Мирзиёев 13-июл куни Бекобод шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон металлургия комбинатида янги Қуюв-прокатлаш мажмуасининг ишга тушириш маросимида 95 ёшли кекса металлург отахонга электромобил совға қилди.

“Мана шу электромобилни миниб, уйга бугун бориб, президент совғаси деб айцангиз, мен сиздан миннатдор бўлардим”, дея давлат раҳбари БЙД электромобили калитини топширди.

Отахоннинг сўзларига кўра, у комбинатнинг энг эски ищиларидан бири бўлиб, 1955-йил март ойида армиядан қайтгач, заводга ишга кирган ва 2003-йил август ойигача меҳнат қилган.

Президентимиз металлургия соҳасининг оғир, аммо шарафли эканини таъкидлаб, комбинат ищи-ходимларининг машаққатли ва фидойи меҳнати юксак ҳурмат ва таҳсинга сазоворлигини қайд этди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, Қуюв-прокатлаш мажмуасининг фаолиятини бошлади. Комбинат Қуюв-прокатлаш мажмуасининг ягона бошқарув пулти орқали металлни прокатлаш жараёнларини кўздан кечирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.