Шавкат Мирзиёев 7–8-сентябр кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Шавкат Мирзиёев 7–8-сентябр кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади
Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 7–8-сентябр кунлари ушбу мамлакатга расмий ташриф билан боради.
Ташриф дастурига кўра, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашадиган бизнес форуми ташкил этилади.
Кутилаётган учрашувлар кун тартибида Ўзбекистон—Сербия кўп қиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш масалалари бор.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, тартибли меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.

