Маҳаллий

Шарбат қутиси ичидан наркотик моддалар топилди

Тошкент-АЕРО ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши кураш шўъбаси ходимлари томонидан республикамизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланувига

Шарбат қутисидан 3,1 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар топилди.

"Тошкент-АЕРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари республикада гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича навбатдаги тезкор қидирув тадбирини ўтказдилар.

Жорий йилнинг 3-август куни пойтахтда ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автомобил тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидаги битта болалар шарбати қутиси ичида тахминан 11 грамм оғирликдаги 20 ўрам гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди.

Ушбу наркожиноятнинг илдизига етиб бориш мақсадида комплекснинг Контрабандага қарши курашиш бўлими Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда фуқаронинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирди.

Натижада, бу ерда ҳам героин, мефедрон, марихуанна ва бошқа турдаги жами 3,15 кг оғирликдаги анъанавий ва синтетик гиёҳванд моддалар сақланаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор-қидирув тадбири давом эттирилиб, ушбу гиёҳванд моддаларнинг асл эгаси бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.