Маҳаллий

Шанбада ҳаво +32 даражагача исийди, якшанбада ҳарорат пасайиб ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистонда ҳаво +30…+32 даражагача исиб, қуруқ бўлади. Якшанбадан эса совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Ҳарорат +12…+17 даражагача тушиб, кучли шамол ва чанг-тўзонлар кутилади.

Шанба куни ҳаво +32 даражагача кўтарилади, якшанбада эса совиб, ёмғир ёғади

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати асосан кундузлари +25…+30 даража, айрим жойларда +32 даражагача, кечалари эса +13…+18 даража бўлади, дея хабар бермоқда.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда 2−3-октабр кунлари, Хоразм вилояти ҳамда Навоий вилоятининг шимолида 3-октабр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

4-октабр, якшанба куни совуқ ва нам ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда у кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Фарғона водийсида 4-октабр куни кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда, Сурхондарё вилоятида эса ёмғир ёғиши эҳтимоли паст.

Шимоли-ғарбий ҳудудларда кундузги ҳарорат +12…+17 даражагача тушади, республиканинг қолган ҳудудларида эса +20…+25 даража атрофида бўлиши кузатилиб, кейин куннинг иккинчи ярмида пасайиш бошланади.

3−4-октабр кунлари республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар билан бирга 20−22 м/с гача етиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума куни кундузи +25…+27 даража, шанба куни +29…+31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

4-октабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10−14 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+20 даража, кундузи +22…+24 даража бўлади, куннинг иккинчи ярмида +17…+19 даражагача пасаяди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.