Севганининг ёнига бориш учун қўшнисининг машинасини миниб кетган йигит 6 йилга қамалди
Қизилтепалик 22 ёшли йигит Қарши давлат техника университетининг 4-босқич талабаси бўлган. У тунда яхши кўрган қизининг ёнига бориш учун қўшнисининг Нехиа машинасини рухсациз ҳайдаб кетган. “Машинамни у миниб кетганини билганимда “102” қилмасдим”, деган Нехиа эгаси судда. Чунки, йигит аввалдан машинани эгасининг рухсати билан маҳалла ичида бошқариб юрган.

Севганининг ёнига бориш учун қўшнисининг машинасини миниб кетган йигит 6 йилга қамалди
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида талаба йигит қўшнисининг машинасини унинг рухсатисиз ҳайдаб кетгани учун озодликдан маҳрум қилинди.
Суд ҳужжатига кўра, 22 ёшли Ў.Б. Қарши давлат техника университетининг 4-босқич талабаси бўлган.
Йигит 2026-йил 26-март куни кечаси телефонда севган қизи билан гаплашган. Қиз унга муносабатларини тугатмоқчи эканини айтган. Бундан жаҳли чиққан Ў.Б. қизнинг олдига, яъни Қарши шаҳрига боришга қарор қилган.
Шу мақсадда у 27-март куни соат 2:00 ларда қўшниси Ҳ.B.ning Нехиа машинасини унинг рухсатисиз ҳайдаб кетган. Машина эшиги очиқ ҳолатда калити билан қолдирилган бўлган.
Ў.Б. машинани бошқариб, соат 4:30 ларда Муборак туманига кириб борган. Сўнгра у ердан Касби туманида яшовчи дўсти E.ning хонадони томон йўл олган. Соат 5:00 ларда дўстининг уйига бориб, дам олиш мақсадида ётиб ухлаган.
Уйғонганида амакиси уни ва машинани ИИБ ходимлари излаётгани ҳақида хабар жўнатганини кўрган. Сўнг ИИБ ходимлари уни Қарши шаҳрида ушлаб олишларидан қўрқиб, машинани Муборак туманидаги ошхона автотураргоҳида қолдириб кетган.
“Ошхонада овқатланиб чиқдим, машинани ўша ерда қолдириб, таксида Қарши шаҳрига етиб бордим. Аммо мени ИИБ ходимлари қидираётгани сабабли севган қизимнинг ёнига бормадим. Уни ҳам тергов ҳаракатларига жалб қилишларидан қўрқдим. Ўша куни кўчада тунаб қолдим. Эртасига амаким мени Қарши шаҳрида топиб, Муборак туманига олиб келди ва Қизилтепа туман ИИБ ходимларига топширди.
Машинани ўзим бошқариб кетдим, дўстимнинг бу ишга алоқаси йўқ. Машина кўчада турганди, бир дона калити менда ҳам бор эди. Калитни менга қўшнимизнинг ўзи бериб қўйганди. Ушбу машинани муқаддам Ҳ.B.ning розилиги билан бошқариб келганман. Ўша куни Ҳ.Б. ухлаб ётгани сабабли ундан сўроқсиз ва огоҳлантирмасдан бошқариб кетдим”, деган йигит суддаги кўрсатмасида.
Ў.Б. дўсти билан бирга қўшнисининг машинасини сотиб юбориш фикри бўлмаганини билдирган.

