Серхио Рамос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АС

Серхио Рамос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АС
Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Англия Премьер Лигасида (АПЛ) давом эттириши эҳтимоли бор. 40 ёшли футболчига “Астон Вилла” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Тажрибали ҳимоячи Мексиканинг “Монтеррей” клубидан кетганидан кейин эркин агент мақомида қолмоқда. У сўнгги расмий учрашувини 2025-йил декабр ойида МХ Лигаси доирасида ўтказган эди. Ҳозирда испаниялик ҳимоячи якка тартибда машғулот олиб бориб, муносиб таклифларни кутмоқда.
Рамос фаолиятининг асосий қисмини Мадриднинг “Реал” клубида (2005–2021) ўтказган. “Қироллик клуби” таркибида 16 мавсум давомида жами 671 та ўйинда майдонга тушиб, 101 та гол ва 40 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жамоа сардори сифатида у тўрт марта Чемпионлар Лигасида ва беш марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан. “Реал”дан кейин Рамос Франсиянинг “ПСЖ”, Испаниянинг “Севиля” ва Мексиканинг “Монтеррей” жамоаларида ҳам тўп сурган.
Унай Эмери бошқарувидаги “Астон Вилла” ўтган мавсум Европа Лигасида ғолиб чиқиб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олганди. Аммо янги мавсум жамоа учун омадсиз бошланди. Клуб дастлабки тўртта турда атиги бир очко тўплаб, турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

