Сенат Ўзбекистон ва Покистон ўртасида маҳкумларни топширишни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон ва Покистон ўртасида маҳкумларни топширишни маъқуллади
Сенат Покистон билан маҳкумларни жазонинг қолган қисмини ўзи фуқароси бўлган давлатда ўташи учун топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Гап озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва бошқа мамлакат ҳудудидаги қамоқхоналарда сақланаётган шахслар ҳақида бормоқда.
Битим 2026 йил 5 февралда Исломободда имзоланган. У суд томонидан тайинланган жазо муддатининг бир қисмини ўташи қолган маҳкумларни топшириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатда топшириш шартлари ва рад этиш учун асослар белгиланган, икки давлатнинг ваколатли органлари, шунингдек, сўровларга қўйиладиган талаблар ва уларни кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган. Бундан ташқари, унда маҳкум топширилганидан кейин жазони ижро этиш, уни транзит қилиш ва бу билан боғлиқ харажатларни қоплаш қоидалари мустаҳкамланган.
Сенаторларнинг фикрича, битим хорижда жазо ўтаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг кейинчалик ижтимоий реабилитацияси учун шароит яратишга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг сенаторлар битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқулладилар.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Покистон, Қозоғистон ва БАА Марказий ва Жанубий Осиё орқали Покистон денгиз портларига чиқадиган CASA темир йўл йўналишини ишлаб чиқишга келишиб олган эди.

