Дунё

Сайёҳларга ҳам тегишли: Таиландда мамлакатдан чиқиш солиғи жорий этилиши мумкин

Таиландда мамлакат ҳудудидан самолётда чиқиб кетувчи фуқаролар, шу жумладан хорижликлар учун ҳам солиқ жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра, янги солиқ авиачипта харид қилинаётган пайтда авиакомпаниялар томонидан ёки чипта сотувчи агент томонидан ундирилиши мумкин. Қонун лойиҳаси бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Сайёҳларга ҳам тааллуқли: Таиландда мамлакатдан чиқиш солиғи жорий этилиши мумкин

Таиланд Молия вазирлиги мамлакатни тарк этаётган йўловчилар, жумладан хорижликлар учун ҳам янги солиқ жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, янги солиқ аввалига 1000 бат этиб белгиланади. Бу амалдаги курс бўйича тахминан 30 АҚШ долларига тенг. Кейинчалик солиқ миқдори 5000 батгача оширилиши мумкин.

Солиқ Таиланддан самолёт орқали чиқиб кетаётган барча йўловчилардан, хусусан хорижий сайёҳлардан ҳам олиниши режалаштирилган. Қуруқлик ёки денгиз орқали чиқиб кетувчилар дастлабки босқичда солиққа тортилмайди.

Қонун лойиҳасида айрим тоифадаги шахслар учун имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, Таиланд қироллик оиласи аъзолари ва уларнинг ҳамроҳлари, мамлакат буддистлар сангхасининг олий патриархи, хорижий давлатлар раҳбарлари, расмий ҳукумат меҳмонлари ҳамда 2 ёшга тўлмаган болалар солиқдан озод қилинади.

Шунингдек, махсус транзит ҳудудидан чиқмайдиган халқаро транзит рейслари йўловчилари, самолёт экипажи аъзолари ва бошқа транспорт ходимларидан ҳам Таиланддан чиқиш солиғи ундирилмайди.

Солиқ жисмоний шахслардан улар Таиланддан чиқиб кетишидан олдин ундирилиши кўзда тутилмоқда. Тҳе Натион маълумотига кўра, одатда бу тўлов авиачипта харид қилинаётганда авиакомпания ёки чипта сотувчи агент томонидан олиниши мумкин.

Солиқни тўламаганлик учун унинг миқдоридан икки баравар кўп жарима белгиланиши режалаштирилган.

Қонун лойиҳаси ҳозирча кўриб чиқилмоқда — якуний қарор қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд ҳукумати дунёнинг 93 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни 2026-йил 15-сентабрдан бекор қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.