Саёҳатда пулингизни тежашга ёрдам берадиган 10 та илова

Саёҳат харажатларини камайтиришга ёрдам берадиган 10 та илова
Саёҳат қилиш ҳар доим ҳам катта маблағ талаб қилмайди, асосийси – уни тўғри режалаштириш. Бугунги кунда чипта, турар жой ва кундалик харажатларни тежашга ёрдам берадиган кўплаб мобил иловалар мавжуд. Қуйида келтирилган иловалар саёҳат харажатларини камайтириб, қулай саёҳат қилиш имконини беради.
**Соучсурфинг**
Бу илова саёҳат пайтида бепул турар жой топишга ёрдам беради. Фойдаланувчилар ўз уйида меҳмон қабул қилишга тайёр маҳаллий аҳолини топиши, уларга яшаш учун сўров юбориши ва уй эгалари билан мулоқот қилиши мумкин. Платформа дунёнинг 200 мингдан ортиқ шаҳрида фаолият юритади. Бу нафақат турар жой харажатларини камайтириш, балки маҳаллий аҳоли билан мулоқот орқали мамлакат маданиятини чуқурроқ ўрганиш имконини ҳам беради.
**Пруво**
Меҳмонхона брон қилишда пул тежашга ёрдам берадиган бепул сервис. Илова аввал брон қилинган хоналар нархини кузатиб боради ва нарх тушса, фойдаланувчини хабардор қилади. Шундан сўнг хонани қайта, арзонроқ нархда брон қилиш мумкин бўлади.
**ВиФи Мап**
Бу илова дунё бўйлаб бепул Ви-Фи нуқталарини топишга ёрдам беради. Иловадаги маълумотлар фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан киритилади: улар Ви-Фи тармоқлари манзили ва паролларини қўшиб, маълумотларни янгилаб боради. Шу тариқа саёҳатчилар мобил интернетга кўп пул сарфламасдан онлайн қолишлари мумкин.
**эСИМ**
Саёҳат вақтида эСИМ сотиб олишга ёрдам берадиган илова. У хорижда мобил интернетдан фойдаланишда маҳаллий операторнинг қиммат роуминг тарифларидан қочиш имконини беради. Фойдаланувчи ўзига мос тарифни танлаб, эСИМъни смартфонига ўрнатиши ва интернетдан қулайроқ нархда фойдаланиши мумкин.
**Споттед бй Лосалс**
Шаҳарларни маҳаллий аҳолининг тавсиялари орқали кашф этишга ёрдам беради. Иловада кафе, диққатга сазовор жойлар ва одатий сайёҳлик қўлланмаларида учрамайдиган ноодатий масканлар ҳақида тавсиялар мавжуд. Бу саёҳатчиларга шаҳарни бошқа томондан кўриш ва сайёҳлар кам борадиган жойларни топиш имконини беради.
**инДриве**
Нисбатан арзон нархда йўловчи ташувчи ҳайдовчиларни топишга ёрдам берадиган сервис. Фойдаланувчи сафар учун ўз нархини таклиф қилиши, ҳайдовчилар эса ўзларига мос буюртмани танлаши мумкин. Сервис ишлайдиган шаҳарларда бу одатий таксига қараганда камроқ пул сарфлаш имконини беради.
**БлаБлаСар**
Ҳайдовчилар ва йўловчиларни бирлаштирадиган халқаро сервис. Унда бир йўналишда кетаётган одамлар биргаликда сафар қилиб, йўл харажатларини бўлишишлари мумкин. Фойдаланувчилар нарх ва йўналишга қараб ўзларига мос сафарни танлайди.
**ТҳеФорк**
Европа, Лотин Америкаси ва Австралияда ресторанларни топиш ва стол брон қилиш учун машҳур сервис. Унда турли ресторанларни кўриб чиқиш, фойдаланувчилар фикрлари билан танишиш ва махсус чегирмалардан фойдаланиш мумкин. Илова бюджет ва дидга мос ресторан танлашга ёрдам беради.
**Easy.travel**
Бепул аудиогидлар тақдим этадиган машҳур илова. У фойдаланувчининг жойлашувини аниқлаб, яқин атрофдаги диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот беради. Сайр давомида музейлар, тарихий масканлар ва бошқа жойлар ҳақида аудио ҳикояларни тинглаш мумкин. Аудиогидларнинг аксарияти бепул.
**Maps.me**
Дунёнинг турли ҳудудлари учун офлайн хариталарни тақдим этадиган бепул илова. Керакли ҳудуд харитасини олдиндан юклаб олиб, саёҳат вақтида интернециз фойдаланиш мумкин. Унда кафе, банкомат, арзон супермаркетлар, ичимлик суви фавворалари, жамоат ҳожатхоналари ва томоша майдончалари каби фойдали жойлар ҳам кўрсатилган.

