Савдо шохобчаларида талабга жавоб бермайдиган дазмол ва газ плиталари сотилаётгани аниқланди
Га плитасидан фойдаланишда ортиқча қизиб кетиш, фойдаланувчининг куйиш жароҳати олиши, электр токи уриши хавфининг ортиши,

Савдо нуқталарида талабга жавоб бермайдиган дазмоллар ва газ плиталари сотилаётгани ма'лум бо'лди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими савдо шохобчаларида бозор назорати тадбирларини ўтказди. Назорат давомида сотилаётган дазмоллардан намуналар олиниб, уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари ва амалдаги стандартлар талабларига мувофиқлиги лаборатория синовлари орқали текширилди.
Текширувлар доирасида Хитойда ишлаб чиқарилган Ҳалей брендининг ҲЙ-233С моделидаги дазмолларидан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди. Синов натижаларига кўра, ушбу маҳсулот "Қувват симлари симларининг номинал кўндаланг кесими майдони" ҳамда "Ерга улаш қисқичи ёки ерга улаш бирикмасининг ва ерга уланган металл қисмларнинг қаршилиги" кўрсаткичлари бўйича амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, маҳсулот тегишли давлатлараро стандарт талабларига номувофиқ экани тасдиқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо шохобчаларига огоҳлантириш хатлари юборилди ҳамда ушбу маҳсулотларни савдодан чиқариш ва уларнинг реализациясини тўхтатиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Шу билан бирга, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Қашқадарё вилояти бўлими мутахассислари Қарши шаҳридаги савдо дўконларида сотилаётган Севентеч 7ГҲ4Г60ЭБЕС2 русумли газ плитасига нисбатан назорат хариди амалга оширди. Синов натижаларига кўра, ушбу газ плитаси "Истеъмол қилинадиган қувват ва ток" ҳамда "Газ ускунасининг ташқи юзалари ёки унга тегиб турган бошқа юзаларнинг қизиш даражаси" кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига номувофиқ деб топилди.
Мутахассислар хулосасига кўра, аниқланган номувофиқликлар туфайли маҳсулотдан фойдаланиш жараёнида айрим қисмларнинг ҳарорати рухсат этилган меъёрлардан ошиши, ортиқча қизиб кетиш, фойдаланувчининг куйиш жароҳати олиши, электр токи уриши хавфининг ортиши, ички электр қисмларининг шикастланиши ҳамда ёнғин келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд.
Сифациз маҳсулотлар рўйхати билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

