Маҳаллий

Саудия Арабистонидаги элчихона маслаҳатчиси Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Саудия Арабистонидаги элчихона маслаҳатчиси Фарғона ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Ислом Мадаминов 1992-йилда Фарғона шаҳрида туғилган. У Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиядаги ИСМА менежмент олий мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у Фарғона вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармасида бош мутахассис, Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери - бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.