Саудия Арабистони футуристик автомобилларга эга янги брендни тақдим этди
Баъзилар учун кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин, аммо Саудия Арабистонининг илгари ҳеч қачон ўз автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлмаган. Энди вазият ўзгарди: қиролликнинг Суверен жамғармаси ва Тайваннинг Фохсонн компанияси электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Сеер брендини тақдим этди.

Саудия Арабистони футуристик автомобилларга эга янги брендни тақдим этди
Янги компания аллақачон дастлабки иккита моделини намойиш қилди.
Булар премиум синфдаги Эхобот седани ва йўлтанламасидир. Улар тепага очиладиган «чайка қаноти» услубидаги эшиклар билан жиҳозланган бўлиб, ташқи кўриниши «Трон» филмидаги автомобилларни ёдга солади. Бош директор Жим ДеЛука айтишича, олд ва орқа қаторлар орасидаги одатий устунлар олиб ташланган: кузовнинг мустаҳкамлигини юқори чидамли материаллар таъминлайди, шу сабабли орқа ўриндиқларга кириш анча енгиллашган.
Салон ичида олд панелнинг бутун кенглигини эгаллаган 48 дюймли экран ўрнатилган. Тизим графикаси Ар-Риёзнинг футуристик манзарасидан илҳомланган. Орқа йўловчилар учун алоҳида 8 дюймли экран ҳам бор. Аппле СарПлай ва Андроид Ауто тизимларини қўллаб-қувватлаш ваъда қилинмоқда.
Дастлабки версиялар 112 кВт·соат сиғимли батарея билан тақдим этилади. Эълон қилинган юриш масофаси йўлтанламас учун 500 километрдан ортиқни, седан учун эса камида 600 километрни ташкил этади. 100 км/соат тезликка чиқиш 2,4 секундгача вақт олади. Тезкор қувватлаш тахминан ярим соатда батареяни 80 фоизгача тўлдиради.
Дастлабки икки моделнинг сотуви 2027-йилга режалаштирилган, нархлар эса ҳозирча ошкор этилмаган. Аввалига автомобиллар фақат Саудия Арабистонида сотувга чиқади, кейин географияни кенгайтириш кўзда тутилган. 2030-йилгача Сеер яна бешта автомобилни, жумладан гибридларни ҳам тақдим этишни режалаштирмоқда.

