Саудия Арабистони фуқароси OpenAI офисига яширинча ёзиб олиш қурилмасини ўрнатганликда айбланди
Прокурорларнинг таъкидлашича, ҳожатхона қоғозига ўралган қурилма раҳбарият мажлислари залидаги телевизорнинг орқа томонидаги USB портга суқилган ҳолда топилган.

Саудиялик фуқаро OpenAI офисига яширинча ёзиб олиш қурилмаси ўрнатгани учун айбланди
Федерал прокурорларнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони фуқароси Калифорниядаги OpenAI офиси ичига яширинча ёзиб олиш қурилмасини жойлаштирганликда айбланмоқда.
Сунъий интеллект компаниясида инженер бўлиб ишлаган Абдулраҳмон Алфозанга федерал даражада оғзаки мулоқотларни тутиб олиш учун электрон, механик ёки бошқа қурилмадан фойдаланганлик ёки фойдаланишга уринганлик айби қўйилди.
OpenAI ўзининг Сан-Францискодаги офисида яширилган «мураккаб ёзиб олиш қурилмаси»ни топганини ва ФҚБга хабар берганини айтди. Компания ушбу қурилма ходим томонидан ўрнатилганини аниқлаш учун ўзининг СИ моделларидан фойдаланганини билдирди.
Прокурорларнинг таъкидлашича, ҳожатхона қоғозига ўралган қурилма раҳбарият мажлислари залидаги телевизорнинг орқа томонидаги USB-портга суқилган ҳолда топилган.
OpenAI ҳодиса давомида манба коди, модел вазнлари ёки мижозлар маълумотларига ноқонуний кирилгани ёки ўғирлангани бўйича ҳеч қандай белги йўқлигини маълум қилди. Компания ушбу ходим ишдан бўшатилганини айтди.

