Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг олти нафар фарзанди ватанга қайтарилди
М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмагани боис у Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, фарзандлари эса болалар ижтимоий бошпанасида сақланаётган эди.

Санкт-Петербургда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси М.М. ва унинг олти фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Бош консулхона дипломатлари Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда М.М. ва унинг фарзандларига ёрдам кўрсатди.
Аввалроқ, М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ва мамлакатдан чиқишга рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмагани сабабли, М.М. Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, унинг олти фарзанди эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасида бўлган.
М.M.ning фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида, Бош консулхона томонидан қисқа муддатда зарур ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.
М.М. ва унинг фарзандлари “Санкт-Петербург – Самарқанд” авиарейси орқали ватанга қайтарилди.

