Санжар Каримов («Реал Санжик») суд залидан озод этилмаган – Тошкент шаҳар судлари
Ижтимоий тармоқларда 2026 йил май ойида фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб,

Санжар Каримов («Реал Санжик») суд залидан озод этилмаган — Тошкент шаҳар судлари
Ижтимоий тармоқларда 2026 йил май ойида фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Санжар Каримовнинг суд залидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати бу хабарлар «ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни билдирди.
«Унга доир жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллясия инстансиясида кўриб чиқилмоқда. Жараён ҳали якунига етгани йўқ. Навбатдаги суд мажлиси жорий йилнинг 7-октябр кунига белгиланган», — дейилади расмий маълумотда.

