Маҳаллий

Самарқанднинг тоғли ҳудудида портлаш юз берди (видео)

Самарқанднинг тоғли ҳудудида портлаш юз берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида катта портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Аниқланишича, портлаш Нуробод тумани “Тепақул” МФЙ ҳудудида эмас, балки Самарқанд шаҳридаги Гўрўғли кўчаси, 12-уй манзилида жойлашган САМ НУРАФШОН ГРОУП МЧЖ томонидан аҳоли яшаш ҳудудларига яқин бўлган тоғли ҳудудда амалга оширилган.

Ушбу портлатиш ишлари маҳаллий аҳолининг кескин эътирозига сабаб бўлган. Айни пайтда ҳолат бўйича тегишли назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Бизнес-омбудсманнинг тегишли жавоб хатига асосан, вазиятни белгиланган тартибда текшириш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилган.

Давлат инспекторлари амалдаги қонунчилик талаблари асосида керакли ҳужжатларни ўрганмоқда. Ўрганишлар якунлангач, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши билдирилди.

15-апрел куни Самарқанд туманидаги Оқбўйра туризм қишлоғида ҳам портлатиш ишлари амалга оширилган эди. Туризм қўмитаси портлатиш ишлари аҳолига олдиндан огоҳлантириш берилган ҳолда, аниқ вақт белгиланиб бажарилиши кераклиги юзасидан масъулларга муносабат билдирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.