Маҳаллий

Самарқандда ёш парламент аъзолари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тезлаштиришни муҳокама қилдилар

Самарқандда ёш парламент аъзолари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қандай тезлаштиришни муҳокама қилдилар

Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни тезлаштириш учун парламентлар қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурлари устидан назорат қилиш ва бюджет устуворликларини белгилашда фаолроқ иштирок этишлари керак. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII Глобал конференцияси очиқ сессияси иштирокчилари маълум қилишди.

Ёшларни сиёсий ва ижтимоий қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этиш, шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар БРМни миллий даражада амалга ошириш механизмларини ҳам муҳокама қилдилар.

Сессия доирасида Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий, экологик ва институционал соҳалардаги натижалари тақдим этилди. Хусусан, 2021–2025 йилларда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 5,8 фоизгача, ишсизлик эса 2020–2025 йилларда 10,5 фоиздан 5,1 фоизгача камайди. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 18,7 фоиздан 47,7 фоизгача ошди.

Сессияни Олий Мажлис Сенати Раиси, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ҳамраиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган, БРМга эришишни тезлаштириш ва ижтимоий ривожланишда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларини алоҳида кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича ёш парламент аъзолари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш ва БРМга эришишни тезлаштириш учун самарали парламент механизмларидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.