Спорт

Самарқандда ўтган сайловда ФИДЕнинг янги президенти сайланди

Сайлов Самарқанддаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида ўтаётган ФИДЕ Конгрессида бўлиб ўтди.

Самарқандда бўлиб ўтган сайловда ФИДЕнинг янги президенти аниқланди. Хабарга кўра, қозоғистонлик тадбиркор ва молиячи Тимур Турлов Самарқандда ўтаётган ФИДЕ Бош ассамблеясида Халқаро шахмат федерацияси президенти этиб сайланган.

Турлов ФИДЕ тарихидаги саккизинчи президент бўлди ва ташкилотни бошқарган илк қозоғистонлик сифатида қайд этилди.

Президентлик учун унга германиялик тадбиркорлар Вадим Розенштейн ва Ян Хенрик Бюттнер рақиблик қилган. Беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд эса Турлов билан бирга президент ўринбосарлигига номзод сифатида сайловда иштирок этган.

Сайлов Самарқанддаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида ўтаётган ФИДЕ Конгрессида бўлиб ўтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.