Маҳаллий

Самарқандда аҳоли топиб олган 17 та илон табиий муҳитга қайтарилди

Самарқандда аҳоли топиб олган 17 та илон табиий муҳитга қайтарилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманининг тоғли ҳудудларида аҳоли томонидан топилган 17 та илон мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилиб, яна табиий муҳитга қўйиб юборилди. Уларнинг 16 таси Ўрта Осиё капча илони, 1 таси эса гурзи эди.

Илонлар турли сабаблар билан аҳоли яшаш жойларига кириб қолган, айримлари эса касалланган ёки шикастланган ҳолатда маҳаллий аҳоли қўлига тушган. Кейин улар Самарқанд вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасига топширилган.

Мутахассислар ёввойи ҳайвонларни махсус текширувдан ўтказиб, уларнинг табиий муҳитда яшашга яроқли эканини аниқлаган. Шундан сўнг илонлар Омонқўтон миллий табиат боғининг юқори тоғли қисмига олиб борилиб, инсон таъсиридан холи ҳудудга қўйиб юборилган.

Мутахассислар ёввойи ҳайвонларни асраш ва уларни асоссиз йўқ қилишнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.