Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот майдонига айланади
2026-йилнинг 21–22-октябр кунлари Самарқанд шаҳрида «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт

Самарқанд болалар келажаги юзасидан глобал мулоқот марказига айланади
2026-йил 21–22-октябр кунлари Самарқанд шаҳрида «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари йўл» мавзусида Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли анжуман дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан вакилларни — сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакилларини, академик доираларни ҳамда болалар ва ўсмирларни бир майдонга жамлайди.
Ҳозирги кунда болалар глобал чақириқлар — можаролар, иқлим ўзгариши, иқтисодий беқарорлик ва ортиб бораётган тенгсизликнинг энг оғир оқибатларини ҳис қилаётган гуруҳлар қаторида турибди.
Муҳокамалар марказида келажак авлод тақдирини белгиловчи йўналишлар бўлади:
Саммит доирасида шунингдек ИИ халқаро болалар онкологияси конгресси ҳам ўтказилади.
Учрашувнинг асосий натижаларидан бири сифатида Самарқанд болалар фаровонлигига инвестиция қилиш бўйича декларацияси қабул қилинади — бу аниқ ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорликка чақириқ бўлади.
Болаларга инвестиция қилиш — барқарор, адолатли ва тинч келажакка инвестиция қилиш демакдир.

