Маҳаллий

Салкам 14 кг «опий»ни сотишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гиёҳванд модда Тожикистондан келтирилиб, Жиззах вилояти ҳудудига яширилган.

Қарийб 14 кг опий сотишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида, аввалдан кузатувга олинган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985-йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. У ерда 1983-йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси ва Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1962-йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган яна бир фуқаро борлиги аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, мазкур 3 нафар шахс қўшни Тожикистон Республикасидаги наркокурерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги яширин жойга яширилган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали катта миқдордаги моддий бойлик орттириш бўйича ўзаро жиноий тил бириктирганликлари маълум бўлди.

Натижада, тезкор тадбир давом эттирилиб, яширин жойдан умумий оғирлиги 13 кг 653 гр "опий" моддаси топилиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.