Маҳаллий

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари Тошкент архитектура-қурилиш университетида бўлиб, янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлашнинг аҳамиятини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 5-октабр куни Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди.

«Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.