Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БласкРоск компанияси раҳбарияти билан учрашди
Мулоқот давомида 2027-йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. БласкРоск ушбу Марказ консепсияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БласкРоск компанияси раҳбарияти билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24-сентабр куни Ню-Ёркда дунёнинг йирик инвестиция компанияси БласкРоск раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида 2027-йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. БласкРоск ушбу Марказ консепсияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмак бермоқда.
АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари қатнашган қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди», деб ёзди Мирзиёева.
Унинг айтишича, Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда.

