Маҳаллий

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШга сафари чоғида Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қайси босқичда экани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

“Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим”, деди Президент администрацияси раҳбари.

Фото: Телеграм / Саида Мирзиёева

Ўзбекистон 2026-йил декабргача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон инвестиция даражасидаги кредит рейтингини олиб, ЖСТга аъзо бўлишни якунламоқчи.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.