Саида Мирзиёева Ҳендерсон Ланд Гроуп бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди
Ўзбекистон ва Ҳонгконг қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмаси ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ҳендерсон Ланд Гроуп» холдинги бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Саида Мирзиёева Ҳендерсон Ланд Гроуп бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16-октабр куни Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири — «Ҳендерсон Ланд Гроуп» бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди.
«Қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик.
Мамлакатимиз инвестициялар учун очиқ ва биз Ҳонгконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликдан манфаатдормиз. Шерикликдаги ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

