Лайфстайл

Саҳна ортидаги можаролар: актёрлар жанжали сабаб сюжети ўзгартирилган турк сериаллари

Саҳна ортидаги можаролар: актёрлар жанжали сабаб сюжети ўзгартирилган турк сериаллари

Ишдаги ҳиссий зўриқиш, стресс ва жисмоний чарчоқ албатта ўз изини қолдиради, шу боис юлдузлар орасида тез-тез келишмовчиликлар чиқиб туради.

Баъзан улар бартараф этилади, аммо айримлари шу қадар катта ва жиддий можароларга айланадики, ссенарийнавислар “рақиблар”ни турли йўналишларга ажратиш учун сюжетни шошилинч қайта ёзишга ва воқеалар ривожини ўзгартиришга мажбур бўлишади.

Фейзанинг “Қизил шарбат” сериалидаги ҳамкасблари билан келишмовчиликлари ҳақида узоқ гапириш мумкин, чунки Нилай ролини ўйнаган актрисага ёқмаганлар жуда кўп. Кўпинча юлдузлар лойиҳани ўз хоҳишлари билан тарк этишга қарор қилишган, бироқ Пембе хоним образини гавдалантирган Сибел Тащиоғлу лойиҳадан ўз ихтиёри билан кетганини рад этмоқда.

Қизиғи шундаки, инсайдерлар у ва ссенарийнавис Мелис Живелекнинг қизи ўртасидаги можаро ҳақидаги маълумотни жуда тез аниқлашга муваффақ бўлишган. Матбуот ва блогерлар айтишича, Фейза ўзидан катта ҳамкасбига панд беришга ва одоб чегарасидан чиққан қилмишини унинг зиммасига юклашга қарор қилган. Сибел бундай муносабатга чидай олмаган ва қизни жойига қўйган, аммо охир-оқибат бунинг оқибатини ўзи тортган.

Туркиянинг энг шов-шувли сериали ссенарийнависи Мелис Живелек лойиҳадаги асосий образлардан бири — Пембенинг кутилмаганда вафот этиши ва сериалдан чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. У бу қарор қизи билан юзага келган келишмовчилик сабаб қабул қилингани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Ссенарий муаллифининг айтишича, оила бекасининг ўлими сюжет мантиғи нуқтаи назаридан зарур бўлган, чунки бу қаҳрамон атрофида қурилган асосий воқеалар чизиғи аллақачон якунига етган эди.

Шунга қарамай, сериал мухлислари Пембенинг лойиҳадан айнан шу тарзда олиб ташланганидан ҳануз норози. Улар Пембе сериалдаги бошқа қаҳрамонлар ўртасидаги асосий зиддият ва бурилишларни ҳаракатга келтирувчи куч бўлганини, унинг кетиши билан кадрда сезиларли бўшлиқ пайдо бўлганини таъкидлашмоқда.

Жамоатчилик орасида эса ссенарийнавис Мелис Живелек ўз қизи Фейза Живелекни ҳимоя қилиш учун ҳар қандай қурбонликка, ҳатто лойиҳани кўтариб турган етакчи актриса билан хайрлашишга ҳам тайёр эканини яна бир бор кўрсатди, деган фикр устунлик қилмоқда.

“Қўрғон сирлари” сериалининг кўплаб мухлислари Сейран ва Ферит ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиши акс этган саҳналар кўплиги бевосита Афра Сарачоғлу ва Мерт Рамазон Демирнинг ҳақиқий ҳаётдаги жанжаллари билан боғлиқ деб ҳисоблашади.

Юлдузлар ўртасидаги зиддиятлар ва сюжет ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги версияни Туркиянинг Аксам нашри ижтимоий тармоқларда кенг “тарқатди” ва уни тасдиқловчи айрим фактлар билан мунтазам бўлишиб борди.

Булар суратга олиш майдончасидан олинган видео ва суратлар бўлиб, уларда гўёки севишган актёрлар турли бурчакларда ўтиргани ва дубллар орасида бир-бири билан умуман гаплашмагани акс этган эди.

Бурак Ўзчивит ва Неслиҳан Атагул ўртасида дастлаб зиддият бўлмаган, бироқ уларнинг турмуш ўртоқлари сабаб бўлган жанжал мавжуд эди. Натижада ссенарий муаллифлари жуфтликнинг биргаликдаги саҳналарини имкон қадар камайтириш учун сериал сюжетига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишган.

Асосий умумий саҳналарни олиб ташлашнинг иложи бўлмаган, бироқ Бурак Ўзчивит ва Неслиҳан Атагул уларда бир-биридан алоҳида суратга тушишган. Шу сабабли ҳам баъзан икковлари ўртасидаги ғалати масофа ва шеригига эмас, четга қаратилган, ҳатто монтажда ҳам яшириб бўлмайдиган нигоҳлар кўзга ташланади.

Бергузар ва Мерьем ўртасидаги зиддият “Муҳташам юз йил” сериалига янги қаҳрамоннинг киритилишига сабаб бўлган. Ҳалит Эргенч рафиқасининг ҳовурини тушириш учун унга махсус рол ўйлаб топишган ва Султон Сулаймон Хуррамга муҳаббат изҳор қилган пайтларда рафиқасини суратга олиш майдончасига таклиф қилишган.

Агар рашк бўлмаганда, хорижлик меҳмон Моника Гритти ссенарийда бўлмас эди ва бу ҳолат бир неча бор ўз тасдиғини топган. Сюжетга кўра, у бош қаҳрамон билан ёмон муносабатда бўлади. Актрисалар буни қийинчиликсиз ижро этган, чунки улар реал ҳаётда ҳам худди шу ҳолатни бошдан кечиришаётган эди.

Рашк туфайли сюжети қисман қайта ёзилган яна бир лойиҳа — Киванч Татлитуғ ва Туба Бююкустюн иштирокидаги “Жасур ва гўзал” сериалидир.

Актёрга турмушга чиққан ва суратга олиш майдончасида стилист бўлиб ишлаган Башак Дизер томошабинларни партнёрлар ўртасидаги “муҳаббат”дан норози бўлиб, ўз шартларини қўйган. Актёрларни йўқотиб қўймаслик учун лойиҳа продюсерлари бунга рози бўлишга мажбур бўлишган, чунки улар Киванч рафиқасининг фикрини қадрлагани учун ишдан воз кечиши мумкинлигини тушунишарди. Натижада романтик саҳналар сони сезиларли даражада камайтирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.